Нурли келажак учун овоз берамиз!

10.04.2023, 12:50

Нурли келажак учун овоз берамиз!

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ туман кенгашлари томонидан “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида туманинг сўлим масканларидан бири бўлган Улуғбек оромгоҳида  Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан эвент тадбир ташкил этилди.

Партия фаоллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган анжуманда сўзга чиққанлар Янгиланаётган Бош Қомусимизнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, фуқаро дахлсизлиги, таълим соҳасидаги янгиликлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятлар, тиббиётни ислоҳ қилиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги ўзгартиришлар ҳақида батафсил тўхталдилар.

-Ўтган олти йил мен ҳаётимда улкан синов ва муваффақиятлар йили бўлди, - дейди “Ситора имкон плюс” нодавлат муассаси раҳбари, туман кенгаши депутати  Наргиза Саломова. –  Тадбиркорлик туфайли эл-юртга танилдим,  халқимизнинг фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшдим. Қатор кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритиб, икки бор замонавий автомобиль билан тақдирландим. Янгилаётган Конституциямиз учун, халқимизнинг бахти саодати, нурли келажаги учун овоз бераман ва барчангизга бўлажак референдумда фаол иштирок этишга чақираман.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+