Кармана туманида 35 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз бошланғич тўловсиз имтиёзли уй-жойлар билан таъминланади
31.03.2018, 12:04
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Ўз болангни ўзинг асра” шиори остида “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас” мавзуида ташкил этилган тадбир Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланди.
Тадбирда мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманида 35 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз бошланғич тўловсиз имтиёзли уй-жойлар билан таъминланиши учун давлат дастурига киритилгани таъкидланди.
– Бугунги тадбир хотин-қизлар орасида содир этилаётган жижонятлар ва оилавий ажримларни олдини олиш, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди, – дейди туман “Бандликка кўмаклашиш” маркази директори М. Шарипова. – Айни чоғда “Бахт текстил” корхонасида 500 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, шундан 150 та иш ўрни хотин-қизлар учун яратилган. “Мир текстил” трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхонада эса 50 та бўш ишчи ўрни мавжуд. Шу боис, тадбир давомида иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизларни мазкур корхоналарга ишга жойлаштирдик.
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг