Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади

20.04.2023, 14:13

Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага айниқса ёшларга ташвиқот қилиш мақсадида  "Референдум ва ёшлар" мавзусида форум ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партия вакиллари, университет раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Форумда сўзга чиққанлар янгиланаётган бош қомусимизда  ёшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири алоҳида боб бўлиб ажратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Янгиланаётган бош қомусимизда ёшлар масалалари бўйича алоҳида боб киритилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Турли ОАВлар орқали ёшларни ёт фикрларга эргаштириш, умуминсоний қадриятлардан йироқлаштириш каби турли ғоялар шаклланаётгани эшитиб турибмиз. Минг афсуски, ўзимизни фарзандларимиз, ёшларимиз  бу каби қарашларга ўралашиб қолаётганлиги албатта энг ачинарли ҳолатлардан биридир. Буларни олдини олиш ва ёшларимизнинг фаровон келажагини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз келажаги ёшларимиз қўлида эканлиги инобатга олиб, Конституциямизда давлат ва жамият, жумладан айнан сиз ва биз томондан болалар ва ёшларимизда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш кафолатланмоқда.

Мазкур нормаларни Конституциямизда акс эттирилиши ёшларимизнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонлиги ҳамда жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади. Форумда талаба ёшларга бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва нормалар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Форум доирасида талаба ёшларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланиб, эл севган хонандоларнинг куй-қўшиқлари барчага хўш кайфият улашди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+