Имзо тўплаш жараёнида сирдарёликлар ҳам фаол

19.05.2023, 12:41

Имзо тўплаш жараёнида сирдарёликлар ҳам фаол

Хабарингиз бор, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди. Мазкур жараён Сирдарё вилоятида ҳам юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Масалан, O‘zLiDeP Гулистон шаҳар кенгашининг режасига асосан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам бирлашмаси ва Гулистон тиббиёт коллежида ушбу жараён белгиланган талабларга мувофиқ равишда самарали ташкил этилди.

Дастлаб сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб-таомиллари аниқ-равшан тушунтирилди. Ушбу жараёнда имзо йиғиш билан боғлиқ барча тадбирлар қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш ўринлики, ўзиниг, яқинларининг, халқимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган, фуқаролик бурчи ва масъулиятини яхши англайдиган аҳоли вакиллари ўз ихтиёри билан жараёнда фаоллик кўрсатмоқда. Шунингдек, мазкур тадбир ҳам мамлакатимизда том маънодаги ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти шаклланаётганидан далолат дейилса ҳам, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+