Самарқандлик сайловчилар имзо тўплашга масъулият билан ёндашмоқда

19.05.2023, 12:41

Самарқандлик сайловчилар имзо тўплашга масъулият билан ёндашмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг Самарқанд вилоят кенгашида ҳам сайловчилар имзосини йиғиш қизғин паллада.

Партиянинг Самарқанд вилояти кенгаши ҳозир ушбу юмуш билан банд. Корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда имзо тўплаш жараёнида фаоллик кўрсатяпти.

Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда, таълим муассасаларда, очиқ майдонларда ўтказилган шундай тадбирларда партия етакчилари ва фаоллари иштирок этиб, сайловчиларга тушунча берди. Шундан сўнг партия бошланғич ташкилотлари аъзолари, O‘zLiDeP дастурий ғояларини қўллаб-қувватлаган хайрихоҳлар имзо варақаларини тўлдирди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятимизда 2 миллиондан ортиқ сайловчи мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини 35 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ўз сафида 119 минг нафардан зиёд маслакдошни бирлаштирган партиянинг Самарқанд вилоят Кенгашининг барча фаоллари ушбу сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатишяпти.

– Имзо тўплаш жараёни амалдаги қонунларга мувофиқ ташкил этиляпти, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири  Жаҳонгир Хўжамқулов. – Жараённи ҳар жиҳатдан мукаммал ўтказиш, имзо варақалар тўғри тўлдирилиши устидан назоратни йўлга қўйиш бўйича аниқ белгиланган вазифалар асосида ишлаяпмиз. Мазкур тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш учун шаҳар ва туман партия кенгашлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига жиддий эътибор бериляпти.

Насиба МЎМИНОВА, 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+