Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

27.05.2023, 17:38

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди.

Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгашидан O‘zLiDePнинг XI Съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Айни пайтда вилоят Кенгаши таркибида 110 мингдан зиёд аъзолар ва 1014та БПТ мавжуд бўлиб, ҳозирда барча бўғинларда Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказишга катта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар қайд этишганидек, бугун партиянинг барча бўғинлардаги ташкилотлари томонидан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкиллаштириш ишлари катта уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик  билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездида қатнашиш учун Тошкент вилоятидан делегатлар сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+