Депутат маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини ўрганди

09.10.2023, 14:25

Депутат маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини ўрганди

Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан ҳам белгиланади.

Айтиш жоизки, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонун ҳужжатлари, фармон ва қарорлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги масъулияти ортиб бормоқда. Аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказиб келаётган партия депутатлари давлат ҳокимияти органлари очиқлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда. 

Хусусан Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Бекбергенова ўзи сайланган ҳудуд “Қиронтов” овул фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Ўрганиш давомида ичимлик сувини тортиш ишларини кўздан кечирди. Бугунги кунда Озарбайжон Республикасининг қурилиш корхонаси томонидан “Қиронтов” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 21,5 км узунликдаги ичимлик суви тармоқларини янгидан тортиш ишлари депутатлик назоратга олинди. Маълумот ўрнида 2023-2024-йиллар  давомида Нукус тумани ҳудудида жами 155 км ичимлик сув тармоқларини тортиш ва 4 дона сув иморати  таъмирталаб ишларини олиб бориш режалаштирилган. 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    252
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+