Тажрибали тадбиркор ёшларга бизнеснинг сир-асрорларини ўргатди

10.10.2023, 17:01

Тажрибали тадбиркор ёшларга бизнеснинг сир-асрорларини ўргатди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлар билан ишлаш бўлими тамонидан ташкил этилган учрашувда партиямиздан сайланган Нукус шаҳар Кенгаши депутати Мират Қасимов ва партиямиз фаоли ёш тадбиркор «Biogumus» фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Ниязимбетов талабаларга ўз тажрибаларини баён қилиб, ўз сир-асрорларини ўргатди.

-Тадбиркор бўлишингиз учун сизда иккита сифат бўлиши шарт, биринчиси таваккалчилик, иккинчиси сабр-тоқат. Сувга тушмай туриб, ҳеч қачон дарёдан кечиб ўта олмайсиз. Сувга сакрасам чўкиб кетмайманми? Суза оламанми оҳиригача? - деб соҳилда турганингиз билан саволингизга жавоб ололмайсиз. Жавобни билиш учун сувга сакраб кўриш керак, - дейди «Biogumus» фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Ниязимбетов.

Ёш тадбиркор учрашув давомида ўз тажрибалари асосида жуда кўп фойдали маълумотларни талабаларга айтиб ўтди.

Шунингдек, партиямиздан сайланган депутат Мийрат Қасимов “Ўзбекистон-2030” стратегиясидаги асосий йўналишларнинг бири – барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида ёшларга маълумотлар берди. Бундан ташқари таълим кредити, хотин-қизлар учун имтиёзли кредитлар, тадбиркорликни бошлаш учун, банк соҳасига оид ва субсидиялар ҳақида кенгроқ маълумотлар берди. Учрашув давомида фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

Клара Худайбергенова

O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+