“Депутат ва ёшлар” ушрашувида талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилди

11.10.2023, 12:19

“Депутат ва ёшлар” ушрашувида талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими томонидан Тошкент архитектура-қурилиши университетида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палаталари депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналишлар ва 100 та мақсадни мазмун-моҳияти ва бу борада ёшларга қаратилган эътибор ва уларнинг салмоқли ўрни ҳамда Ўзбекистон Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессия учрашувидаги нутқидаги қатор ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ёшларга тушунтириб берилди.

“Мазкур лойиҳа ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганишни тарғиб қилишдан иборат”, дейди ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими мудири Дилноза Баҳодировна.

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+