Партиявий лойиҳаларнинг ёшлар фаолиятидаги аҳамияти

31.10.2023, 11:31

Партиявий лойиҳаларнинг ёшлар фаолиятидаги аҳамияти

O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида Бухоро давлат университети  талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарати раҳбари Б.Очилов O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашиш масаласи партия масъулларининг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади.

Давра суҳбати давомида партия вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Аҳадов томонидан O'zLiDeP сайловолди платформасида белгиланган вазифалар батафсил тушунтириб ўтилди. Шунингдек, партиявий лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, уларда ёшларнинг фаол иштирок этишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Парламентда айни пайтда муҳокама этилаётган Қонунлар ва уларнинг келгуси юзасидаги ижроси юзасидан ҳам давра суҳбати иштирокчиларига зарур маълумотлар тақдим этилди.

Талаба–ёшларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+