Партия ишчи гуруҳи: Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизими ўрганилди

01.12.2023, 14:19

Партия ишчи гуруҳи: Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизими ўрганилди

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 30-мақсадида белгиланган ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш борасидаги вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида, Партия ишчи гуруҳи жамоатчилик эшитуви доирасида “Ёшлар креатив Парки” фаолияти билан танишди. Мазкур ёшлар парки Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ушбу мажмуада замонавий кутубхона, “Ёшлар овози” газетаси таҳририяти, “Тасниф груп”, “Кулолчилик академияси”, “Ибрат тиллари” лойиҳалари офислари ёшлар билан гавжум.

“Чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи “Ибрат” лойиҳаларини ривожлантириш, халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш амалиётини кенгайтириш” мавзусида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Жамоатчилик эшитувида чет тилларини ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш тизими қай ҳолатдалиги, таълим муассасаларида чет тилларини оммалаштиришга қаратилган ишларнинг натижадорлиги ва таълим олаётган ёшларнинг чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича натижалари таҳлили мавжудлик даражаси, чет тилларига ихтисослаштирилган республикадаги мавжуд олий таълим муассасаларидаги таълим олаётган талаба-ёшлар қанчалик чет тилларидан ҳабардорлиги, мактаблардаги ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиш ва ўзлаштириш даражаси каби ўткир саволлар таҳлил қилинди.

Бунда, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Эл юрт умиди” фонди, Ёшлар ишлари агентлиги мутассадиларининг амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+