Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
01.12.2023, 15:21
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Бизнинг Конституциямиз” лойиҳаси доирасида янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти бағишланган учрашув Тошкент давлат юридик университетида ташкил қилинди.
Лойиҳа доирасидаги учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбарияти ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади. Охирги олти йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса, 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови – 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан, магистратура учун – 5 баравар кўпайди.
Учрашув сўнгида ёшларга янги Конституция ташвиқотини жойларда юқори савияда ташкил этишга чорлаб қолишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг