2024 йил учун белгиланган муҳим вазифалар партия сайловолди дастурига ҳамоҳанг
17.01.2024, 16:34
Куни кеча Президент раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши мазмунга жуда бой бўлиб, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилди.
Жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг 100 миллиард долларга етказиш вазифаси, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги ЯИМни 2030 йилга қадар 160 миллиард долларга етказиш мақсадининг асоси ва натижавий қадами ҳисобланади.
100 миллиард долларлик маррани йил охирига қадар қадар забт этиш учун таннархни камайтириш, қўшилган қийматни ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Саноатда юқори қўшилган қиймат яратиш учун аввало замонавий технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологияларни янгилаш, харажатларни қисқартириш ва сотишни тўғри ташкил қилиш устуворлик касб этади.
Ушбу масалада мутасадди раҳбарлар, илмий тадқиқот муассасалари, олимлар корхоналар ва тармоқлар кесимидаш чуқур таҳллар ўтказиши, муқобил ечимларни топиши ва уни тезкорлик билан амалиётга жорий қилиши талаб этилади.
Илмга асосланган, таҳлилга асосанланган барқарор ўсиш режаси албатта, натижадор бўлади.
Иқтисодий ривожланишнинг яна бир муҳим омилларидан бири давлат мулкини хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун ер участкаларини аукцион орқали сотишдан иборатдир.
Бўлиб ўтган йиғилишда узоқ вақт давомида сотилмаган ёки хусусийлаштирилмаган давлат объектларининг кўплиги, нархларнинг юқорили билан изоҳланиб, мазкур объектларни бозор нархларида сотиш вазифаси қўйилди.
Ер участкаларини аукционга чиқариш бюджетга қўшимча тушум бўлиши билан бирга, тадбиркорлик ташаббуслари учун ҳам кенг имкониятдир.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқариш ҳисобидан яна 200 миллиард сўм ва ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш ҳисобига эса 3 триллион сўм қўшимча тушум мавжудлиги қайд этилди.
Бахтиёр РУХИДДИНОВ,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг