Аҳоли билан мулоқотлар самарали бўлмоқда
26.01.2024, 10:39
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Хусусан, депутат Дурбек Аҳмедовнинг Тошкент шаҳри Учтепа туманида сайловчилар билан мулоқотлари очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Депутат халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Анвар Мусаев билан биргаликда ҳудуддаги “Ҳамдўст” ва “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли билан яқиндан мулоқот қилди.
Учрашув давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонунлар, Президент Фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Сайловчиларни ўйлантириб келаётган бир қатор масалаларга тегишли идоралар вакиллари билан биргаликда ечим топилди.
Мазкур учрашувлар давомида депутат 194-сонли умумтаьлим мактабида бўлиб, таълим муассасасида ўқувчи ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.
Шунингдек, Учтепа туманида фаолият олиб бораётган бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиб, уларга юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бизнес вакилларига яратилаётган шароитлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг