Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда таълим соҳасидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди

26.01.2024, 16:18

Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда таълим соҳасидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди

Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчили палатаси депутати Ғайрат Абдиев, O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари, шифокорлар ва ҳамширалар, партия фаоллари қатнашди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Самарқанд туманидаги мазкур тиббиёт бирлашмасида 270 минг аҳолига стационар шароитида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шошилинч, режали жаррохлик, туғруқ, гинекология, болалар, анестезиология ва реанимация, юқумли касалликлар, кардиология, неврология, эндокринология, терапия ва 62 та ўринга эга бўлган реабилитация бўлимлари аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда, жами ўринлар сони 450 ўрини ташкил қилади.

Туманда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш бўйича 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 4 та оилавий поликлиникалар ва 8 та оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тиббиёт бирлашмасида жами 2690 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, уларнинг 366 нафари шифокор, 1842 нафари ўрта тиббий ходимлари ва 481 нафари бошқа ходимлардан иборат.

2023 йил давомида жами 6815 нафар хомиладор аёллар хисобга олинган бўлиб, шундан 5 992 нафари перенатал скринингдар ўтказилган. Скрининг натижасида 218 нафар хомилада нуқсон аниқланиб хомиладорлик тўхтатилган ва 6559 нафар туғруқ содир бўлган бўлиб йил давомида оналар ўлими, эрта туғриқ қайд этилмаган.

Тадбирда мазкур қилинган ишлар эътироф этилди, ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар ва камчиликлар рўй-рост айтиб ўтилди. Депутатга шифокорлар томонидан ҳам қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчили палатаси депутати Ғайрат Абдиев тумандаги “Рованак” маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактабининг педагог ходимлари ва маҳалла фаоллари билан учрашди.

Мазкур учрашувлар давомида депутат таълим муассасасида ўқувчи ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди ва  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларга қаратилган эътибор ва уларнинг салмоқли ўрни ва депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+