O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари парламент фаолияти билан танишдилар

22.02.2024, 09:13

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари парламент фаолияти билан танишдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида талаба-ёшлар иштирокида O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  O'zLiDeP фракцияси аъзолари партиянинг сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шаклланаётгани, парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларида ёшларнинг ҳам фаол иштирок этиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти, қонун ва норма ижодкорлиги жараёнларида ёшлар ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Талаба-ёшларнинг бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлари тингланди.

Тадбир иштирокчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биноси, музей ва кутубхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

  • Кўрилди
    187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+