Хусусий олий таълим муассасасида “Академик ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

22.02.2024, 11:00

Хусусий олий таълим муассасасида “Академик ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

O’zLiDePнинг мақсад ва дастурида илгари сурилган ғояларни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини янада ошириш, юртимизда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг туб негизида замонавий ёшлар сафини кенгайтириш вазифаларидан келиб чиқиб “Академик ва ёшлар” учрашуви ўтказиб келинмоқда.

Учрашув доирасида Партиянинг “Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси тақдимоти Profi University хусусий олий таълим ташкилотида ташкил этилди.

Учрашувда Profi University ректори, олим, психология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси аъзоси – академик Ғайрат Шоумаров иштирок этиб, ёшларга бугунги кундаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ёшларни қўллаб-қувватлашда Президентимиз ташаббуслари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек ЎзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Лойиҳа сиёсат майдонида ёшларни кашф этаётган сиёсий платформа сифатида шаклланиб, бугунги кунда лойиҳа иштирокчилари сиёсий, ҳуқуқий билимларини янада оширишда кўмаклашиш билан биргаликда юртимизда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг туб негизида замонавий ёшлар сафини кенгайтиришга эришмоқда.

Учрашув қизғин савол ва жавобларга бой бўлди. Кўплаб ёшлар Партия мақсадларини қўллаб-қувватлаб, Партияга хайрихохлик билдиришди.

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+