Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотнинг яна бир тарихий натижаси

28.02.2024, 08:45

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотнинг яна бир тарихий натижаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 2021 йилдан бошлаб анъанага айланди. Ўтган уч йил давомида тадбиркорларнинг кўплаб муаммолари ҳал этилди.

Ўтказилган мулоқотлар натижасида уч йилда 150 дан ортиқ ташаббуслар инобатга олиниб, зарурий ҳуқуқий ҳужжатлар билан мавжуд муаммолар бартараф этилди.

2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бизнес вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги ПФ-39-сон фармони катта яхши янгилик бўлди.

Мазкур фармонга кўра, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузганлик, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун молиявий жарима миқдори енгиллаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик учун таъсир чораси биринчи марта содир этилганда аввалги миқдорнинг 2 фоизи, ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такроран содир этилса 20 фоиз миқдорида белгиланди.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 2271-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун шу кунгача қўлланилган молиявий жарималарнинг 98 фоизидан воз кечилди, суд ва ижро ишлари тугатилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича қўлланилган жарималарнинг 98 фоиз қисми тадбиркорлик субъектига қайтариладиган бўлди.

Ушбу янгилик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқбузарликлар учун таъсир чораларини либераллаштириш йўналишидаги тарихий ислоҳотларнинг яна бир асоси бўлди.

Бахтиёр Рухиддинов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири

 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+