O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” 150 нафар уюшмаган ёшни иш билан таъминлади (+фотогалерея)

21.05.2018, 17:14

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” 150 нафар   уюшмаган ёшни иш билан таъминлади  (+фотогалерея)

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” шиори остида ёшлар Форумини ташкил этди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партия вилоят, шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Бандлик, Марказий банк бошқармаси масъул ходимлари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Форумда уюшмаган ёшларни аниқлаш, ёшларни вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига доимий ва мавсумий меҳнатга кенг жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, ўз бизнесини бошлаш истагида юрган йигит-қизларнинг иқтисодий, ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Форумдан икки кун олдин Гулистон шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, ҳудуддаги уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантирган эдик, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. – Қолаверса, шаҳардаги йирик тадбиркорлик субъектларини лойиҳа доирасида ташкил этилаётган меҳнат ярмаркасида иштирок этишга таклиф қилгандик. Саъй-ҳаракатларимиз зое кетмади, кутган натижага эришдик. Форум доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 20 яқин тадбиркорлик субъекти ўзининг 350 дан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.  

Форум якунда уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 150 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди ва бандлиги таъминланди.  

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

IslomNuR Bosimov2018-05-26 14:02:51

Bu ish judayam yaxwi yoshlarni ish bilan band qilish. Agar iloji bo'lsa Men ham O'zLiDeP ga a'zo bo'lmoqchiman. Agar imkoni bo'lsa yo'l yo'riq o'rgatmoqchi bo'lganlar +998949181999 ga murojat qilishlaring mumkin oldinda raxmat.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-23 18:12:34

Уюшмаган ёшларга имкониятлар яратиб бериш партиянинг вазифаларидан саналади.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-23 12:38:03

Uyshmagan yoshlarni tadbirkorlikka jalb qilishda biz partiya faollari yanada aktivroq bulishimiz,faol tadbirkorlarning tajribasini mana shunday tadbirlarda ommalashtirishmiz kerak.


Ҳумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сўх туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-23 10:55:20

Уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлашда тадбиркорларни урни катта


Гузарбоши МФЙ БПТ2018-05-22 16:23:06

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” шиори остида ёшлар Форумини ташкил этилиши барча вилоятлардаги уюшмаган ёшлар билан ишлашни янада жонлаштириш ва уларга иш ўринлари яратишда кўмакдош бўлиш лозим .


O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши ижрочи котиби Н.Мажидов2018-05-22 16:21:29

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси ёшларни битта мақсад сари бирлаштришда ўз самарасини беради. Бу каби лойиҳалар ёшларни келажакка бўлган ишончини оширади.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-22 16:18:27

Уюшмаган ёшларни иш билан таъминласак жамиятда ҳам тартибсизлик, ҳам бекорчилик, ҳам жиноятни олдини олган бўламиз. Чунки ҳамма ёмон иллатлар бекорчиликдан келиб чиқади.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Шахноза Худайкулова2018-05-22 15:47:04

O‘zLiDeP "Ёшлар қаноти" гуруҳи томонидан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси ўз самарасини беради деган умиддаман. Мана шундай лойиҳалар ёшларни келажакка бўлган ишончини оширади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-22 15:21:16

Тадбирлар жуда чиройли ўтибди. Вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш орқали уларнинг улкан орзу ва истакларини руёбга чиқаришда кўмак бўлади. Бу каби йирик тадбирлар Республикамизнинг бошқа худудларида ҳам режалаштирилмоқда.


Бойпўлатов Шухрат Қўшработ туман кенгаши ижрочи котиби 2018-05-22 14:45:21

Тадбир ажойиб бўлибди ва бу тадбир ёшларни иш билан таминлаб ёшларни хаётида катта ўзгаришига туртки бўлиб ёшларимиз ўз келажакларини қуриш учун имкониятлар эшиги очилди десак муболаға бўлмайди .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+