Партия депутатлик гуруҳлари ўз ҳуқуқ ва ваколатларидан тўлиқ фойдаланиши шарт

03.05.2017, 18:47

Партия депутатлик гуруҳлари ўз ҳуқуқ ва ваколатларидан тўлиқ фойдаланиши шарт

Шу кунларда Наманганда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ­Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шаҳар ва туман партия ташкилотларидаги ташкилий-партиявий ишларни янги босқичга кўтариш, партия тизимига ишга янги қабул қилинган ҳодимлар малакасини ошириш, асосийси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилган тадбирларда Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, кадрлар захирасини шакллантириш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва партиявий лойиҳаларни ташкил этишнинг самарали усуллари, бошланғич партия ташкилотларида ҳужжатлар билан ишлаш,  БПТни туман (шаҳар) кенгашлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларидан самарали фойдаланиш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

– Туманда ташкил этилган ўқув - семинари жуда ҳам фойдали ва самарали бўлди, – дейди O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Азизбек Исломов. – Мен ҳам бу вазифада иш бошлаганимга ҳали унча кўп бўлгани йўқ. Шунинг учун энг аввало, бу тадбирдан ўзим катта таассурот олдим. Кенгаш фаолиятини бугунги кун талаблари даражасига кўтариш, депутатлар, бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича тажриба ўргандим. Биргина Довдуқ саноат-транспорт коллежида узоқдан қатнаб ўқийдиган  ўқувчилар учун ётоқхона қуриш, автобус қатновини йўлга қўйиш каби  бир нечта муаммолар бор экан. Амалий машғулотлар давомида бу муаммоларни бартараф этишда бошланғич партия ташкилоти ва депутатларнинг иштироки масаласи муҳокама этилди, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Машғулотларда фаол иштирок этган коллеж ўқитувчилари ҳам O‘zLiDeP дастурига қизиқиб қолишди. Қувончлиси, шу ернинг ўзида ўқитувчилардан 5 нафари O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдиришди. Демак, тарғибот-ташвиқот ишларини жонли, қизиқарли қилиб ташкил этилса, албатта натижаси бўларкан.

Бахс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган ўқув-семинарда қатнашчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар олиб боришди. Жумладан, биринчи гуруҳ аъзолари аҳоли ўртасида кенг тарғибот олиб бориш орқали партия аъзолари ва тарафдорлари сонини кўпайтиришга эришиш, иккинчи гуруҳдагилар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан сайловчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, муаммоларни доимий комиссиялар йиғилишлари, сессияларга киритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш  юзасидан  ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ҳимоя қилди.

–Халқ орасига кўпроқ кириб борсак, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга, хохиш ва истакларини руёбга чиқаришга сидқидилдан ёрдам берсак, улар давлатимиздан рози бўлиб, биз каби депутатларга ишончлари янада ортади, – дейди халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши депутати Шукуржон Юлдашев. – O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан барча даражадаги депутатлар ўзлари сайланган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларида бўлишиб, жойлардаги муаммоларни ҳал этишга амалий ёрдам бермоқда. Шу билан бирга томорқалардан унумли фойдаланиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали турмуш фаровонликларини янада яхшилаш бўйича тавсия ва маслаҳатлар бермоқда.

Ўқув-семинарлари якунида Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб,  партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда депутатлик гуруҳлари ишини янада ривожлантириш бўйича  долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1952
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Юнус Ҳамроев-Ғиждувон тумани ЎзЛиДеП туман Кенгаши фаоли2018-11-30 11:59:36

Ш.Мирзиёевнинг жойларда олиб борилаётган тадбиркорлик йўналишдаги ишларни кўриб уларга янгидан вазифаларни белилаши, мамлакатимизда тадбиркорлар муаммоларини ечилишида катта туртки беради.


Б.Исмоилов-ЎзЛиДеП Ғиждувон туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-11-30 11:51:27

Президентимизнинг ташрифларидан кейин барча жабҳада ислоҳотлар янада жонланиб, халқимиз фаровонлиги сари янги йўналишлар очилади.


Ғ.Пўлотов-ЎзЛиДеП Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2018-11-30 10:41:31

Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жойларда амалга оширилишини кўриши ҳамда тегишли тавсия ва маслаҳатларини бериши Давлатимизнинг янада қудратли бўлишининг омили деб биламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+