Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш қишлоқлар фаровонлиги ва мамлакат ривожи гаровидир
05.12.2018, 16:50
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Бухоро филиалида “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш қишлоқлар фаровонлиги ва мамлакат ривожи гаровидир” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда асосий эътибор ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш масалаларига қаратилди.
–Ҳаммамиз болалигимиздан ерга, деҳқончилик ва чорвачиликка меҳр қўйганмиз. Чунки бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширинлигини барчамиз яхши биламиз, –дейди Когон туманидаги “Оққош Бўрон замини” фермер хўжалиги рахбари, O’zLiDeP аьзоси Нозигул Жўраева.– Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайли ҳозирда фермерларимиз турли йўналишларда самарали фаолият юритяпти. Бу каби тадбирлар эса ёшларнинг соҳага оид билим- кўникмасини ошириш баробарида, ёш фермерлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, модирнизациялаш ва диферсификациялаш бўйича дастурий чора-тадбирлар фаол амалга оширилаётгани туфайли қишлоқ хўжалиги махсулотларининг мўл хосили етиштирилгани таъкидланди.
Азиз ҲАКИМОВ,
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг