O‘zLiDeP “ALFA MAX ALANCE” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди

30.04.2019, 16:54

O‘zLiDeP “ALFA MAX ALANCE” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди

O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши томонидан “Ургут эркин иқтисодий зонаси” да  жойлашган “ALFA MAX ALANCE” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, улар бандлигини таъминлашнинг асоси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.  

 Тадбирда қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича бошқарувчиси Даврон Саидмуродов ёшларни ишлаб чиқариш жараёни, корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирди.

Маълум бўлишича, бугун корхонада кунига 6000 жуфт пайпоқ ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар эса нафақат ички бозорда, балки Қозоғистон ва Тожикистон республикаларига ҳам экспорт қилинмоқда. Эътиборлиси, айни пайтда корхонада 30 яқин ёш доимий иш билан банд.

–“Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар аввало, замонавий техникалардан фойдаланиш бўйича билим ва малакага эга бўлиши лозим. Бугунги кунда асосий катта ҳажмдаги иш техника орқали бажарилади. Уларнинг имкониятларидан тўғри фойдаланиш, энергия сарф қилишда тежамкор ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқарадиган ускуналарни танлаш тадбиркорнинг ишини ривожлантириш ва фаолиятини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади”, – дейди  Д.Саидмуродов.

Тадбирда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+