Нукус шаҳрида 2018-2019 йилларда 170 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

05.01.2018, 17:25

Нукус шаҳрида 2018-2019 йилларда 170 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда даставвал Нукус шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий дастурда белгиланган лойиҳалар ижроси бўйича шаҳар молия бўлими масъул ходими С.Салилаевнинг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Нукус шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 2017 йилда қиймати 299,4 млрд.сўм, 6,5 млн АКШ доллари (шундан 81,4 млрд.сўм ўз маблағи, 218,0 млрд.сўм тижорот банклар кредити, 6,5 млн АҚШ доллари хорижий инвестициялар) ўзлаштириш ҳисобидан 178 та лойиҳа амалга оширилган ва 1766 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Тадбирда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 2018-2019 йилларда қиймати 105,0 млн АҚШ доллари миқдорида (шундан 37,2 млн АҚШ доллари ўз маблағи, 57,2 млн АҚШ доллари тижорат банклар кредити, 10,5 млн АҚШ доллари хорижий инвестициялар) ўзлаштириш ҳисобидан 170 та лойиҳани амалга ошириш ва 1712 та янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Нукус шаҳар тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи “Ягона дарча” марказида 2017 йилда давлат рўйҳатидан ўтган корхонлар ва якка тадбиркорлар бўйича марказ директори А.Ихласовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда юридик шахс сифатидан бугунги кунга келиб 548, қайта рўйҳатдан 596 жами 1144 корхона давлат рўйҳатига олинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Давлат рўйҳатидан ўтган жисмоний шахслар сони 1358 тани, қайта рўйҳатдан 593, якка тадбиркор жами 1951 фуқаро рўйҳатдан ўтказилди. Нукус шаҳридан рўйҳатдан ўтган чет ел қўшма корхоналари сони 12 тани, чет элдан товар олиб келувчи 10 та  ва қайта рўйҳатдан 4 та якка тадбиркорлик субъекти рўйҳатга киритилган.

2017 йил давомида 1211 та якка тадбиркор ўз фаолитини вақтинча тўқтатди, 447 таси ўз ишини қайта йўлга қўйди.

2017 йил якунлари бўйича Нукус шаҳар “Ягона дарча” марказига тадбиркорлик субъектлеридан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 2797 мурожаат келиб тушди ва уларнинг ижроси таъминланди.

Йиғилиш якунида депутатлик гуруҳи вакиллари муҳокама қилинган мазкур масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва тегишли вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Arislan2019-07-30 00:00:47

Usi jumislardi tv da jarayalan ya internette


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+