Депутат кўмагида ёнғиндан талофат кўрган уй қайта таъмирланди

22.07.2020, 17:20

Депутат кўмагида ёнғиндан талофат кўрган уй қайта таъмирланди

Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи  аъзоси  Азат Матмуратов халқ билан бирга бўлиб, сайловчилар  ишончини оқлашга, электорат вакилларига елкадош бўлишга интиляпти.

Халқ вакилига Тахиатош тумани "Нурли келешек" маҳалла фуқаролар йиғини  М.Мамедова кўчаси 52 уйда истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Бахит Боданова ёнғиндан талофат кўрган уйини қайта таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, 2012  йил уйида газ баллон портлаши оқибатида ўзи, ўғли ва қизи куйиб жароҳат олган. Ҳозирги кунда уч фарзанди ҳам ногиронлик нафақасини олишади.  

Турмуш ўртоғи ўз кучи билан солган тўрт  хонали уйи ёнғин оқибатида анча талофат кўрган. Шу кунга қадар уйни таъмирлашга эса  моддий шароит бўлмаган.

Шу боис халқ вакили ушбу мурожаат эгаси билан суҳбатлашиб, ёнғиндан талофат кўрган уйни кўздан кечирди ва керакли қурилиш  материалларини ўз ҳисобидан олиб берди.

Бундан ташқари депутат ўзи раҳбарлик қиладиган Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси билан биргаликда уйни қисқа фурсат ичида қайтадан таъмирлаб берди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Зеро,  инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устундир.   

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    970
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+