O`zLiDeP депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши сессиясига ичимлик суви муаммосини киритди

15.03.2021, 16:12

O`zLiDeP депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши сессиясига ичимлик суви муаммосини киритди

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Ангрен шаҳар аҳолисидан тушган кўпсонли мурожаатларни кўриб чиқиш ва ижтимоий тармоқлардаги салбий мулоҳазалар ҳамда фикрларга жавоб бериш мақсадида партия шаҳар кенгаши раиси Вадим Ли бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.

Гуруҳ томонидан “Тошкентсувтаъминот” МЧЖ шаҳар бўлими фаолияти ўрганиб чиқилди, ўрганиш бўйича маълумотнома гуруҳ йиғилишида муҳокама қилиниб, ушбу масала Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши қошидаги “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича” доимий комиссияга чиқарилди.

Мазкур маълумотнома Котибият мудири О.Анаров, партия шаҳар кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари, партия шаҳар кенгаши аппарати раҳбари М.Нарбаева, шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Джумабаев, “Тошкентсувтаъминот” МЧЖ шаҳар бўлими раҳбари Ш.Норматовлар иштирокида Комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.

Комиссия  хулосасига кўра, шаҳарда ичимлик сув таъминотида жиддий вазият юзага келгани ва ёзги мавсумга келиб, бунданда жиддийлашиши мумкинлиги инобатга олиниб, шаҳар сув тармоғи тизимидаги бугунги ҳолати “қониқарсиз” деб баҳоланди ва ушбу масала Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 21-сессияси кун тартибига киритилиб, кўриб чиқилди.

Сессияда Комиссяининг қарор лойиҳаси бир овоздан маъқулланиб, шаҳардаги сув тармоғида кўп йиллар давомида юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун “Тошкентсувтаъминот” МЧЖ шаҳар бўлимининг имкони чегараланганлиги ва бунга жуда кўп миқдорда маблағ талаб этилиши сабабли, ушбу масалани Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига  киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    855
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+