O’zLiDeP депутати кўмагида янгиерлик тадбиркор ўз бизнесини бошлади

27.03.2021, 13:37

O’zLiDeP депутати кўмагида янгиерлик тадбиркор ўз бизнесини бошлади

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёш ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг нозик дид ва маҳорат билан ясалган ишларини оммалаштириш, ёш йигит-қизлар миллий қадриятларимиз, асрий анъаналаримизни мужассам этган ҳунармандчилик маҳсулотларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида кўплаб амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирокида “Т.Малик” МФЙда истиқомат қилаётган ҳунарманд Асадбек Қанохатов устахонасида “Ёшлар бандлиги – бугуннинг талаби” мавзусида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Партиянинг “11-Фаровон” сайлов округи депутати Рашид Абдурахмоновга ўз сайловчилари ва ишсиз ёшлар ўзларининг муаммолари билан мурожаат этишганди. Худди шу ёшлар қаторида Асадбек Қанохатов ҳам бор эди. У педагогика коллежини тамомлаб, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлганлиги учун 30 млн сўм миқдорида имтиёзлик кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этганди ва депутат ёрдами билан ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлади.

“O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутат Р.Абдурахмонов менга ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйишда беқиёс ёрдам берди. Мен бундан жуда миннатдорман. Ҳозирда шу хунармандчилигим орқали оиламга ўз ҳиссамни қўшиб, дадам билан фаолият юритиб келмоқдаман. Мен каби тадбиркор ёшлар сони кўпайиб, ишсизлар сони камаяверсин”, - дейди биз билан суҳбатда Ҳунарманд Асадбек Қанохатов.

Нафиса Султонхонова

O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+