Партия ғоялари ёшларга қизиқиш уйғотди

20.04.2021, 15:31

Партия ғоялари ёшларга қизиқиш уйғотди

О'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан "Деҳқонобод" маҳалласидаги 18-мактабнинг фаоллар залида “Ёшлар қаноти” аъзолари  сафини  янада кенгайтириш ҳамда “Ёшлар ўртасида партия лойиҳаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида бир гуруҳ мактаб фаоллари ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида  O'zLiDeP туман Кенгаши депутати Б.Улуғбеков ва O`zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари З.Юсупова Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифининг иккинчи кунида ўтказилган сессияда бўлиб ўтган фикр мулоҳазаларни тадбир иштирокчиларига тушунтирдилар ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, “Ёшлар қаноти”нинг ўндан ортиқ лойиҳалари ва партия устав-дастури, фаолияти ҳақида гапириб ўтишди. Партия ғоялари ёшларга қизиқиш уйғотди.

Мазкур мактабда фан тўгараклари билан биргаликда "Қалқон жасорат" мактаби фаолиятини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ёшларни ватанпарварлик руҳида ватан ҳимоясига тайёрлаш асосий мақсад қилиб олинган.

О'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+