Депутат фаол ўқувчига стипендия жорий қилди

19.05.2021, 12:38

Депутат фаол ўқувчига стипендия жорий қилди

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Жонибек Матниёзов ташаббуси билан O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жасурбек Болтаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси мутасаддилари шаҳардаги 39-ИДУМда бўлиб, мактаб биноси ва бу ердаги ўқув жараёни ҳолатини ўргандилар.

Дастлаб мазкур таълим муассасаси жойлашган бино ҳолати ачинарли аҳволдалиги партия фаолларини ҳайрон қолдирди. Бироқ, Юртбошимизнинг Бухорога ташрифидан сўнг бу ўқув маскани биносини янгидан қуриб, фойдаланишга топшириш давлат дастурига киритилгани ойдинлашди. Қурилиш харажатларига 13 млд ажратилган. Мактабнинг янги биноси тўрт қаватли бўлиши кутилмоқда. Аммо режада мактаб учун ошхона қуриш кўрсатилмаган.

Шундан сўнг партия фаоллари ва Халқ қабулхонаси вакиллари  ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиш ҳолати, уларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси, орзу-истаклари билан қизиқдилар. Депутат ўқувчиларга ўзи мисолида билим олишнинг инсон камолотидаги ўрни қандай бўлишини тушунтириб берди.

Мазкур мактаб инглиз ва математика фанларига ихтисослашган. Бу даргоҳдан Зулфияхоним издошлари, турли Халқаро олимпияда ғолиблари етишиб чиқмоқда. Шу боис халқ ноиби ўқув муассасасида аъло баҳолар билан ўқиб, бир қатор ютуқларни қўлга киритиб келаётган 5-синф ўқувчиси Фарзона Давлатовага бир йил давомида ҳар ойда 600 минг сўмдан бериладиган депутат стипендияси жорий қилди. Бундан ташқари, Жонибек Матниёзов мактабдаги бир қатор аълочи ўқувчиларга бадиий китоблар ва Фахрий ёрлиқ топширди.

Бу эътибордан руҳланган болажонлар турли шеърлар ўқиб, рақслар ижро қилишди. Ўрганишлардан сўнг мактаб директори ва бир қатор ўқитувчилар депутат ҳамда Халқ қабулхонаси вакилларига ўқувчиларнинг келажагига бефарқ эмасликлари, эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

 O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+