Ёш кадрларни танлаб олиш ва соҳадаги коррупцион холатларга барҳам бериш масаласи муҳокама қилинди (+видео)

24.07.2021, 16:13

Ёш кадрларни танлаб олиш ва соҳадаги коррупцион холатларга барҳам бериш масаласи муҳокама қилинди (+видео)

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида Ёш кадрларни танлаб олиш ва соҳадаги коррупцион холатларга барҳам бериш масаласи муҳокама қилинди.

Президентимиз Ёшлар кунига бағишлаб 30 июнь куни ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттиришимиз, хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиётган кўплаб иқтидорли ва юксак билим ва малакага эга бўлган ёшларимизнинг Ватанимизга келиб ишлашлари учун шароитларни яратиб бериш ҳамда уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уларга уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янгича тизим яратилиши зарурлиги белгиланган эди.

Шунингдек, ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттириш, бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлаш, жорий йилдан бошлаб, бундай иқтидорли ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўташи, шунингдек, республикамизда ишлаётган, халқаро нуфузли рейтингларда мингталикка кирган олийгоҳни тугатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланиши алоҳида қайд этилган эди.

Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ҳокими ва вазир йил бошида ўз ҳудуди ва тизимига ана шундай ёш мутахассисларни ишга олиб келиш режасини тасдиқлаши ҳамда уларга бериладиган иш ҳақи, уй-жой ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия ёшлар парламенти аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ёш кадрларга бўлган юксак эътиборнинг Ватан тарққиётида жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, юқори салоҳиятга эга кадрларни жой-жойига қўйиш масаласи иқтисодий юксалишимиз учун бугунги кунда зарурлиги таъкидланди.

Ёш кадрлар заҳирасининг яратилишига юқори даражада эътибор берилиши ва давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ёшларни келажакка бўлган ишончини орттириши ҳамда катта масъулият юклаши ёшлар томонидан билдирилди.

Тадбир якунида ёш кадрлар заҳирасини яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш учун шароитлар яхшилаш мақсадида вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

  • Кўрилди
    678
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+