Сайловда ёшлар ва волонтёрлар иштироки масаласи муҳокама қилинди

30.07.2021, 16:44

Сайловда ёшлар ва волонтёрлар иштироки масаласи муҳокама қилинди

OʼzLiDeP “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида “Сайловда ёшлар ва волонтёрлар иштироки” мавзусида кенгайтирилган мулоқот, эшитувлар ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ва барча маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси аъзолари, ташаббускор ва волонтёр ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ волонтёрлар билан ижтимоий-сиёсий, ғоявий-маърифий соҳаларда ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кучайтириш, шунингдек, уларни жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда жорий йилда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов жараёни иштирокчиларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга янгича ёндашиш зарурлиги қайд этилди.

Тадбир жараёнида сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари, сайловларда ёшларнинг иштироки ва уни самарали ташкил этиш тизими, сайлов жараёнларида волонтёрлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий услублари каби масалалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда аҳолимизнинг 60 фоизини, OʼzLiDeP аъзоларининг 50 фоизга яқинини ташкил этувчи ёшлар ва кўп минг сонли волонтёрларни сайлов жараёнларига кенг жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш партиянинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, OʼzLiDeP бўлажак сайловлар жараёнида фаол ёшлар ва волонтёрлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:

- сиёсий жараёнларда, хусусан сайлов жараёнларида кўнгилли ёрдамчи ёшлар – волонтёрлар хизматидан кенг фойдаланиш;

- ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш;

- волонтёрлик ҳаракатининг ривожланиши ва сайлов жараёнидаги ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш;

- сайлов жараёнларида волонтёрлар билан ишлашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш;

- сайловларда ёшларнинг иштироки ва уни самарали тизимини ташкил этиш;

- мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш масалаларига қаратилган чора-тадбирларга кўнгилли волонтёрларни жалб қилишни кенгайтириш;

- OʼzLiDePнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларига кўнгиллиларни жалб қилиш тажрибасидан келиб чиқиб, “2021-2025 йилларга мўлжалланган волонтёрлик фаолияти соҳасидаги Давлат мақсадли дастури” лойиҳаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- соҳага оид муаммо ва камчиликларни биргаликда аниқлаш ва уларни бартараф этишда бутун имконият ва салоҳиятини сафарбар қилиш каби бир қатор масалалар келишиб олинди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда OʼzLiDeP бўлажак сайловлар жараёнида фаол ёшлар ва волонтёрлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

  • Кўрилди
    924
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+