Сайловда ёшларнинг фаоллиги муҳим

04.08.2021, 17:45

Сайловда ёшларнинг фаоллиги муҳим

Эртамиз эгалари бўлмиш ёшларнинг пухта билим олишга бўлган интилиши, мустақил фикр ва қатъий позицияга эга эканидан қанчалик қувонсак, уларда Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуси, сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданият юксаклигидан шунчалик фахр ҳиссини туямиз. Шундай экан юртимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлган — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида йигит-қизларимизнинг бу сиёсий жараённинг моҳияти ва аҳамиятини теран англаб етиши долзарблиги ҳар биримиз учун маъсулият  ва алоҳида бурч касб этади.

Тоборо яқинлашиб келаётган Президент сайловига тайёргарлик доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг юксак даражада ташкил этилиши ёшларнинг сайловга оид Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан чуқурроқ танишиш имконини беради, албатта. Шу жиҳатдан ёшларнинг шу мавзуда ўтказиладиган давра суҳбатларида, учрашув ҳамда мулоқотларда иштирок этиши уларнинг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Учқудуқ тумани ёшлар марказида бўлиб ўтган тадбирда 28 нафар O'zLiDePнинг фаол ёшлари иштирок этди.

“Биз ёшлар зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб турибмиз. Сайлов, бу — шунчаки расмий тадбир эмас, балки мамлакатимиз ҳаётидаги улкан сиёсий воқеа, ватанимиз равнақи, тараққиёти, барчамизнинг эртанги кунимиз айни мана шу билан бевосита боғлиқ.

Мамлакатимизда биз ёшларга қанча имкониятлар яратиб берилган. Ўқишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун кенг шароитлар мавжуд. Яъни Ватанимиз ёшларга доимо меҳр ва эътибор кўрсатиб, ғамхўрлик қилаяпти. Бу эса юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил давом этиши, янада самарадор бўлиши Президент сайловига чамбарчас боғлиқ эканлигини англатади. Шундай экан, биз, албатта, сайловда фаол қатнашамиз ҳамда Ватанимиз келажаги, орзу-умидларимиз рўёби учун овоз берамиз,” - дейди ЎзЛиДеП фаоли Н.Қодирова.

O'zLiDeP Учқудуқ туман Кенгаши ташкил этган сайловолди тадбирида сўзга чиққанлар мамлакат сиёсий ҳаётига уйғоқлик назари билан қараб, келажакка бефарқ бўлмаслик ҳар бир шахсга дахлдор эканлигини  таъкидлашди. 

Қ.Эшқораева,

O'zLiDeP Учқудуқ туман кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+