Партиянинг Съездига вилоят ташкилотидан делегатлар сайланяпти

26.08.2021, 17:04

Партиянинг Съездига вилоят ташкилотидан делегатлар сайланяпти

Бугун O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда барча туман Кенгашларидан 130 нафар делегатлар қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирда Хоразм вилоятида  65 минг 619 нафар аъзоларни бирлаштирган 1037 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларда дастлаб умумий йиғилишларни ўтказилди. Шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари бугунги вилоят конференциясига ташриф буюрган.

Тадбир давомида, сўзга чиққанлар, кейинги беш йилда янги Ўзбекистода “Давлат ҳам ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топганлиги, муҳими барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида тадбиркорлар ва ишбирмонлар харакати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.

Партиямизнинг бутун мақсад истаги олижаноб ва танти халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқчида давом эттириш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олшиши учун харакат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни бирлаштиришдан иборат эканлиги эътироф этилди.      

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Хоразм вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг X Съездига делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+