Хоразм вилояти

19.01.2022, 16:01
Тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар "Қўшкўпир текст" МЧЖ фаолияти билан танишдилар
O'zLiDeP  Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар “Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси ...
19.01.2022, 11:23
O'zLiDeP фаоллари ташаббуси: Саховатпеша тадбиркорлар маҳалла ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшмоқда
Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаш раиси Умидбек Базарбаев ташаббуси билан тумандаги “Мойли” ...
14.01.2022, 10:13
Хоразмлик партиядошлар ҳарбийларни байрам билан табриклади
Жойларда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ...
11.01.2022, 16:29
Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!
Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида жойларда ташкил этилаётган турли тадбирлар юртдошларимизни ...
08.01.2022, 17:08
Партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзолари маҳаллаларда учрашувлар ташкил қиляпти
Яқинда барча партия ҳудудий кенгашлари қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади. Фахрийлар Кенгаши аъзолари жойларда турли учрашувлар, мулоқотлар олиб ...
24.12.2021, 17:12
Депутат ташаббуси билан эски боғча қайта таъмирлаб берилди
Шовот тумани “Ойдин” маҳалласида жойлашган 40-сонли ДМТТ қайта таъмирланиб 120 нафар болажонларни ўз бағрига олиш арафасида. Олдин мазкур ...
24.12.2021, 17:11
OʼzLiDeP Хоразм вилоят кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади
OʼzLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши қошида Фахрийлар  Кенгаши тузиш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда партия тизимида узоқ йиллар ...
24.12.2021, 17:10
Депутатлик эшитув: Хоразмда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди
Якунланаётган йилнинг 11 ойи давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза килиш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизмида амалга оширилган ишлар ҳамда вилоят ...
23.12.2021, 15:22
Депутатлик гуруҳи эшитувида аниқланган муаммолар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди
Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, мавжуд ...
22.12.2021, 14:52
“Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби билимдонлари аниқланди
O'zLiDeP  Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан Урганч давлат университети табиий фанлар ...
Файзуллаев Ислам Рустамович

Файзуллаев Ислам Рустамович

O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаш раиси

Хоразм вилоятининг  Хива туманида туғилган.

1988 йилда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институтини, 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги агробиснес институтини,  2006 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, ташкилотчи, менеджер-ташкилотчи.

1990-1997 йилларда Хива тумани агросаноат уюшмаси иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бош ҳисобчиси, раис ўринбосари, 1997-2003 йилларда Хива туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, 2003-2004 йилларда Хоразм вилоят деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси вилоят вакиллиги раҳбари, 2004-2007 йилларда Хоразм вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган.

2006-2007 йилларда Хоразм вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ривожлантириш иқтисодий тахлил ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи, қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар мажмуаси раҳбари ўринбосари, 2008-2011 йилларда Янгиариқ туман ҳокими, 2012-2016 йилларда “Ўзагросуғурта” АЖ Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Сифат ва сертификатлаш Хоразм вилояти лабараторияси бош мутахассисси, 2018-2019 йилларда Хоразм балиқ саноат масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан ҳозирги вақтгача Хоразм вилояти давлат ўрмон хўжалиги директори ва O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Манзил: Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон кўчаси, 183-уй. 
Телефон: 0 362 - 228 - 82 - 45

Факс:  0 362 228 - 82 - 41

Электрон почта: xz@uzlidep.uz