O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 24 нафар ёшлар ва хотин-қизларни ишли қилди
10.11.2021, 16:24
Барчамизга маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиёти ва тараққиётининг асосий бўғини ҳисобланиб, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолиятларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, бандлигини таьминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Шундай имкониятлардан умунли ва оқилона фойдаланиб келаётган ёшлар эса кун сайин кўпайиб бормоқда. Наманган туманининг ёш шижоатли тадбиркорларидан бири Собиров Бегзод “Тошбулоқ техтил” ишлаб чиқариш корхонасини очди. Корхонада 24 нафар “Ёшлар” ҳамда “Аёллар” дафтаридаги опа сингилларимизнинг бандлиги таьминланди. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган бундай имкониятлар ҳақиқатда таҳсинга лойиқдир. Ёш тадбиркор Собиров Бегзод ҳам бундай шароитлар яратиб берилаётганлиги ва бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишини, юртимиз ривожи, аҳоли бандлигини таъминлаш учун бор имкониятларини ишга солишини айтиб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг