“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” дастурига жиззахлик ёшлар томонидан 10 дан ортиқ таклиф билдирилди

03.12.2021, 15:55

“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” дастурига жиззахлик ёшлар томонидан 10 дан ортиқ таклиф билдирилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда ёшларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 Шунингдек, тадбирда халқ депутатлари  Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят, шаҳар Кенгаши ходимлари ва “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Маълумки, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида  сўзлаган  нутқида етти йўналишдан иборат  “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” Дастури белгилаб берилди. Мазкур стратегия эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотларни янги поғонага кўтаришга қаратилган.

Бу борада миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиши таъминланган.

Белгиланган вазифалар ичида ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан,  маҳаллаларда ёшлар масалалари билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили ҳам бўлади.

Тадбир давомида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” Дастурига ёшлар томонидан 10 дан ортиқ таклифлар билдирилди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+