Арнасойлик ғолиб ва совриндор спортчи ёшлар муносиб кутиб олинди

16.12.2021, 15:31

Арнасойлик ғолиб ва совриндор спортчи ёшлар муносиб кутиб олинди

Юртимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Исътедодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун шароит яратиб бериш борасида жойларда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар сабаб, чекка ҳудудларда ҳам адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар сафи ортиб бормоқда.

O’zLiDeP Сайловолди платформасида ҳам бу масалалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Эътиборли томони, иқтидорли ёшларнинг кўпчилиги билан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан илиқ муносабатлар ўрнатилган. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилиш партиядошларимизнинг доимий фаолиятлар турларидан бири ҳисобланади.

- Арнасой туманида ҳам иқтидорли ёшлар талайгина, - дейди туман туризм ва спорт бўлими раҳбари, O’zLiDeP фаоли Абдурашид Абдиев. – Яқинда пойтахтимизда карате (ITKF) бўйича ўндан ортиқ давлатлар иштирокида ўтказилган халқаро мусобақада туманимиз ёшлари муваффақиятли иштирок этиб, якуний натижаларга кўра 8 олтин, 7 кумуш ва 5 бронза медалларни қўлга киритишди.

Мусобоқада ғолиб бўлган спортчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари туман ҳокимлиги, туман туризм ва спорт бўлими, O’zLiDeP туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди ҳамда муносиб тақдирланди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+