Тараққиёт стратегияси лойиҳасига андижонлик партия фаолларимиз ҳам таклифлар беришди

11.01.2022, 15:48

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига андижонлик партия фаолларимиз ҳам таклифлар беришди

Бугун Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Президентимиз белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда. Шу маънода O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши томонидан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. 

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ўз сўзида бир ғоя ва мақсад атрофида жипслашиб келаётган O'zLiDePнинг  сиёсий куч сифатида фаолиятига, айниқса ўтган беш йил мобайнида Ҳаракатлар стратегияси доирасида  белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида қилинган ишларни ҳаётий мисоллар билан қайд этар экан, унинг давоми сифатида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида олдимизда турган устувор вазифаларга аҳамият қаратиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

-Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланганлиги эътиборга молик, - дейди O'zLiDeP фаоли, тадбиркор Рустамжон Мамталиев.  - Давлатимиз раҳбари мазкур рақамни бахт-саодат ва омад келтирадиган, эзгу ниятни рўёбга чиқарадиган хосиятли тимсол сифатида баҳолайдилар. Мазкур  фармонда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида белгиланган ҳамда “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил фаолиятининг асоси ҳисобланади.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб беради. Халқаро ҳамжамиятдаги давлатимиз мавқеъи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳокамалар жараёнида партия фаоллари Тараққиёт стратегияси лойиҳасига ўз таклифларини билдириб ўтишди.

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+