Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш масаласи муҳокама қилинди

31.03.2022, 17:32

Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш масаласи муҳокама қилинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими ташаббуси билан “UzAuto Motors" AЖ Xoразм филиалида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясидан ўрин олган Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантиришга қаратилган  76-мақсад ҳамда Коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган 78-мақсадлар асосида маълумотлар берилиб ўзаро фикр алмашилинди. Тадбирда Тупроққалъа туман пракурори ўринбосари Асқар Рўзметов, туман ИИБ вакили Мухаммаджон Озодов, туман бош имоми Ғуломжон Бобожонов, партия вилоят, туман Кенгаши масъуллари ҳамда корхона ишчи хизматчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларни диний экстремизм ва тероризм, “оммавий маданият” ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатларидан асраш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлигини таъкидладилар.

Ҳар бир ёш эътибор марказида бўлса ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакиллантирган бўламиз. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этишини ёшларимиз онг шуурига сингдиришимиз лозим.

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли. Сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатмоқда. Давра суҳбатида ҳам бу борада қонунчиликда жазо муқаррарлиги коррупсиянинг олдини олиш борасида туманда ва вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшлар ўртасида авж олиб бораётган интернетдаги пул тикиб ўйналадаиган турли  ўйинлар уларнинг салбий оқибатлари борасида ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.

Ёшларни интернетдаги турли салбий ўйин ва иллатлардан асраш лозимлиги, ривожланиб бораётган ахборот асрида интернет тармоғидан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш лозимлиги таъкидланди.

Корхона таркибидаги O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ҳам бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб, қуйи бўғин таркибидаги 1000дан ошиқ  партия аъзоларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда намуна кўрсатиб келмоқда.

Тадбир якунида мазкур бошланғич партия ташкилотининг ҳам ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ва келгусидаги иш-режаси тасдиқлаб олинди.

Шаҳноза Якубова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими мудири

  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+