Сурхондарёлик талаба ёшлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

12.04.2022, 16:20

Сурхондарёлик талаба ёшлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

"Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳам воҳадаги олий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатмоқда. Шундай ҳамкорликнинг самараси ўлароқ бугун партия вилоят Кенгаши Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти ёшларини мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, талабаларни сиёсий жараёнларга фаол иштирокини таъминлаш, сиёсий партиялар фаолияти билан уларни яқиндан таништириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандумга кўра партия ҳудудий кенгаши давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни амалга оширади.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+