Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

14.04.2022, 14:01

Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар,
мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида онлайн мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Олий таълимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида юз берган ўзгаришлар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан катта тарихий аҳамиятга эга.

Амалга оширилган ислоҳотлар нафақат мамлакатимизда катта ижобий ўзгаришларга олиб келди, ҳатто халқаро майдонда ҳам мамлакатимиз обрў-эътиборини янги босқичга олиб чиқди. Бу борада қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Биргина Президент Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” да ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг мукаммал таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратишда келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар ўз аксини топди.

Хусусан, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилда 50 фоизга етказиш, шуни ҳисобга олиб, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари 2 баробар кўпайтириш; олий таълимнинг қамров даражасини босқичма-босқич ошириш, тизимда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқув юкламаларини мақбуллаштириш, таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш; олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш, профессор-ўқитувчиларнинг маошини оширилиши олий таълим ислоҳотларининг дастлабки натижаларидир.

Бироқ олий таълим тизимида ютуқлар билан бир қаторда ҳали ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, ёшларни таълим муассасаларига қабул қилиш, таълим олиш, талабаларни барча йўналишларда қўллаб - қувватлаш, талабаларнинг қўшимча даромад топиши, ётоқхона билан таъминланиши, ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш бўйича бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинган бўлсада, натижадор деб айтиш мушкул.

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, соҳани янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+