Андижон давлат университети билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

28.04.2022, 16:09

Андижон давлат университети билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан Андижон давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди. 

Тадбирда янгиланиб бораётган Ўзбекистонда сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат кучайиб бораётгани, шунингдек партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

– Кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг муносиб фаолларини давлат хизматларига тавсия этиш ишлари ҳар доим ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Шуҳрат Турғунов. –Сиёсий партияларга кадрлар қаердан келмоқда, уларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишимиз зарур. Партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдиришимиз лозим. Кадрлар аввал сиёсий партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги лавозимларга тайинланиши керак.

Тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 15 нафардан ортиқ ёшлар истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

Шуҳратбек Турғунов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий  ва истиқболли

кадрлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+