Молия институтининг 20 нафар талаба ёшлари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

13.05.2022, 16:55

Молия институтининг 20 нафар талаба ёшлари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратилмоқда. O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент давлат Молия институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари!” шиори атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ва тизимли ташкил этиш партия олдидаги муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир савол-жавоблар тарзида қизғин ўтди. Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 20 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+