Қашқадарёлик талаба-ёшлар иштирокида “Конституциявий ислоҳотлар - ёшлар нигоҳида” мавзуида мулоқот ташкил қилинди

09.06.2022, 09:57

Қашқадарёлик талаба-ёшлар иштирокида “Конституциявий ислоҳотлар - ёшлар нигоҳида” мавзуида мулоқот ташкил қилинди

Шу кунларда Бош қомусимиз бўлган Конституциямизни янада такомиллаштириш юзасидан жойларда кенг аҳоли вакиллари, турли соҳа мутахассислари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари орасида учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиниб, асосли таклифлар олинмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирокида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича “Конституциявий ислоҳотлар - ёшлар нигоҳида” мавзусида депутатлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан партия раҳбари Актам Хаитов иштирокчилар диққат-эътиборини жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтганлигига, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан миллий Конституциявий комиссия ташкил этилганига қаратди.

Таъкидланганидек, бу борада Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шу жумладан, мазкур институтининг  тажрибали ва билимли профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг ҳам фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилишда Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берганлигини, “инсон – жамият – давлат” деган   тамойил устуворлик касб этаётгани,  бугунги  улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP электорати манфаатларига ҳам тўла мос келиши, партия  дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.  

Талаба-ёшларга конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, тушунтириб ўтилди ва талаба – ёшлар ҳам ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтишди. Жумладан, хусусий мулк дахлсизлигини Асосий Қонунимизда қатъий белгилаш, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш борасидаги таклифлар долзарб аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.

Мулоқотда билдирилган барча таклифлар умумлаштирилиб, конституциявий комиссияга тақдим қилишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+