Конституциявий қонун лойиҳаси Сирдарёдаги тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ёшлар иштирокида муҳокама қилинди

16.07.2022, 16:22

Конституциявий қонун лойиҳаси Сирдарёдаги тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ёшлар иштирокида муҳокама қилинди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, ёшларни мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш мақсадида ёшлар саёҳатлари ҳамда Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Тадбирларда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳри ва Сайхунобод тумани Кенгаши ходимлари, депутатлар, тажрибали ва ёш тадбиркорлар, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлими, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, Ёшлар парламенти ва Ёшлар қаноти аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчиларнинг илк манзили Гулистон шаҳрида жойлашган “WORLD  OF  TECHNO” МЧЖ корхонаси бўлди.

Дастлаб корхонада бугунги кунда юртимизда кечаётган сиёсий жараён – Бош қомусимизга киритилиши режалаштирилаётган Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Жалоловлар сўзга чиқиб йиғилганларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барча иштирокчиларни ушбу сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг иштирокчилар корхонадаги иш жараёни билан танишдилар. Корхона раҳбари, O`zLiDeP фаоли Қобил Тўраев улар билан яқиндан мулоқотда бўлди, тадбиркорлик сир-асрорлари билан ўртоқлашди, ёшларга керакли маслаҳат ва тавсиялар бериб ўтди.

Қайд этиш керакки, “WORLD  OF  TECHNO” МЧЖ корхонаси томонидан вилоят Асака банкидан олинган 1,5 млн АҚШ доллари кредити эвазига жорий йилнинг май ойидан қоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, айни вақтда бу ерда 65 нафар кишининг бандлиги таъминланган. Келаси йилнинг февраль ойида корхонада 2-босқич ишлари амалга оширилиб яна 120 нафар кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар берилиб, корхона раҳбари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Якунда корхона раҳбари ва фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+