Депутатлик эшитуви: Самарқанд шаҳрида туризм ва сервис соҳаларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

03.08.2022, 17:23

Депутатлик эшитуви: Самарқанд шаҳрида туризм ва сервис соҳаларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда депутатлар Самарқанд шаҳридаги туризм ва сервис соҳаларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси ҳамда соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусида режалаштирилган устивор вазифалар бўйича вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг ҳисоботини тингладилар.

Ҳисоботга кўра, 2021 йилда жами хизматлар ҳажми 7,9 трлн.сўмни, ўсиш суръати 127 фоизни ташкил этган бўлса,  2022 йилда бу кўрсатгичлар жами хизматлар ҳажми 12,0 трлн.сўмга ўсиш суръати 151,4% га, аҳоли жон бошига жами хизматлар ҳажми 21,4 млн.сўмга, барча соҳаларда 3,1 трлн. сўмлик 530 та йирик ва кичик лойиҳалар амалга оширш режалаштирилган.

Бу дастурлар доирасида эса 2022 йилда жами 42 834 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади, жумладан легализация, ўзини-ўзи банд қилинади. Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги "Saxar" МЧЖ томонидан қиймати 107,0 млрд.сўм. бўлган Замонавий логистика кўринишидаги уй рўзғор буюмлари ҳамда электр техника буюмлари улгуржи савдо йўналишидаги шоурумлар ташкил этилади.

Расадхона МФЙда Ташаббускор тадбиркор Шарипов Жўрабек томонидан қиймати – 4,5 млрд.сўмлик автокемпинг ишга туширилади.

Шунингдек, Самарқанд вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Уралов ахборотига кўра 2022 йил бошидан Самарқандга 240 минг 302 нафар хорижий ва 1 млн. 544 минг 823 нафар маҳаллий туристлар ташриф буюргани қайд этилди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 365 та янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш орқали 15 мингга яқин янги иш ўринлари, 62 та янги туризм йўналишлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу режалар асосида эса туристларнинг шаҳарда қолишларини яна 1 кунга узайтириш орқали туризм хизматлар экспортига 14 млн. АҚШ дол. қўшимча тушум бўлиши кўзда тутилган.

Йил якунига қадар жами 2 610 та ўринга эга бўлган 15 та янги меҳмонхоналар фойдаланишга топширилади.

Очиқлик ва ошкоралик, танқидий-таҳлилий рухда ўтган мазкур депутатлик эшитувида депутатлар томонидан бир қатор оғриқли масалалар айтилиб, саволлар берилди. Уларнинг ижобий ечими тез орада ҳал этилиши бўйича депутатлардан ҳам ташаббускорлик яъни жамоатчилик назорати кучайтирилиши қайд этилди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+