Депутатлик эшитуви: Самарқандда банк кредитлари, аҳолини эектр ва газ билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

22.08.2022, 17:24

Депутатлик эшитуви: Самарқандда банк кредитлари, аҳолини эектр ва газ билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда вилоят электр таъминоти, ҳудудгаз Самарқанд газ таъминоти филиали ҳолатлари муҳокама қилинди.

Дастлаб депуталар Марказий банк вилоят бош бошқармаси масъул раҳбарларининг ҳисоботини тинглашди. Ҳисоботга кўра, Президентимизнинг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, 2022 йилда 900 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилди.

Ўтган давр мобайнида ушбу йўналишда 23 073 та лойиҳаларга жами 531,4 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 11 489 нафар хотин-қизларга 211,8 млрд.сўм ҳамда 9124 нафар ёшларга 202,3 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Бундан ташқари “Аёллар дафтарида”ги 2547 нафар хотин-қизларга 31,2 млрд.сўм, “Ёшлар дафтарида”ги 1033 нафар ёшларга 21,1 млрд.сўм, “Темир дафтарда”ги 94 нафар фуқарога 1,7 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Кун тартибининг кейинги масаласи бўйича “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори С.Шомуротовнинг ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, Президентнинг 2022 йил 18 мартдаги “2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда 76,5 км узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 32 дона трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 48,9 км  электр узатиш тармоғи ва 1 дона  трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқилган режага асосан йил охиригача 1133 та трансформатор пунктлари ва 2801 км. тармоқ мукаммал таъмирланган.

Шунингдек, кун тартибининг учинчи масаласи юзсидан “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали директори Ансор Муҳаммадиевнинг ахбороти тингланди.

Мазкур масалалар юзасидан депутатлар ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди, аниқланган баъзи муаммоларни ошкор қилдилар. Эшитув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+