ШҲТ Самарқанд саммити Янги Ўзбекистон ёшлари ёрқин келажаги учун муҳим ўрин тутади

20.09.2022, 15:58

ШҲТ Самарқанд саммити Янги Ўзбекистон ёшлари ёрқин келажаги учун муҳим ўрин тутади

Барчамизга маълум, Самарқанд шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида 8 та аъзо мамлакат Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев

- Эрон Президенти билан мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари;

- Покистон Бош вазир билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш имкониятлари;

- Озарбайжон Президенти билан олий даражадаги келишувлар ижросининг бориши муҳимлиги;

- Тожикистон Президенти билан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалар;

- Беларусь Президенти билан иқтисодий масалалар - савдо таркибини янгилаш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш лойиҳалари;

- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари;

- Туркия Президенти билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва истиқболли дастурлари ва Россия Президенти билан ҳам музокаралар ўтказиб, ҳудудлар ўртасида амалий алоқаларни кенгайтириш масалалари келишиб олинди.

Бундан ташқари, Президентимиз Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини қабул қилиб, ўзаро савдони ошириш, фармацевтика, тиббиёт, терини қайта ишлаш, IT, тўқимачалик соҳаларида бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг Президентимиз нутқ сўзлаб, бир қатор масалалар баробарида қуйидаги такларни билдирди. Хусусан, ШҲТ доирасида университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида Президентимиз томонидан бу каби ташаббусларни илгари сурилганлиги, саммит иштирокчилари томонидан таклифларни қўллаб қувватланганлиги келажакда ёшларимизнинг таълим, спорт, маданият ва барча соҳаларда улкан марраларга эришишларига замин бўлади.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+