ФарДУ талаба ёшларнинг таклифлари тингланди
01.12.2022, 14:35

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлар Фарғона давлат унверситетида талаба ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари, талаба ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор ва имкониятлар, қатор яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди.
Ёшлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Хусусан, келгусида мазкур даргоҳни тамомлагандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга ўз бизнесларини бошлашда амалий кўмак кўрсатиш, илмий ишланмалар, ғоялари ва лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишда яқиндан ёрдам кўрсатиш каби масалаларда таклифлар берилди.
Партия вакиллари ва депутатлар талаба ёшлар билан мунтазам ҳамкорликда ишлаш борасида келишиб олинди.
Мазкур университетнинг талабаси Мафтунахон Тохированинг шеърий тўпламини шаҳар кенгаши депутати Баходир Ҳомидов кўмагида 500 нусхада чоп этишга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг