Жиззахлик ишсиз ёшлар “Ишга марҳамат” мономарказ фаолияти билан таништирилди

13.12.2022, 11:39

Жиззахлик ишсиз ёшлар “Ишга марҳамат” мономарказ фаолияти билан таништирилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда партия Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан  Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Тадбиркорлик - аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қуввати бир вақтнинг ўзида 490 ўринли бўлган “Ишга мархамат” мономаркази билан  партия вилоят Кенгаши ўртасида узвий алоқалар йўлга қўйилган.

Мономарказда 5 та хизмат тури, 22 турдаги касбга ўқитиш ва 5 та тил ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилган. “Ёшлар дафтари”га киритилган бандлиги вақтинча таъминланмаган жиззахлик йигит-қизлар учун сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 8 та, техник соҳа бўйича 7 та, қурилиш соҳаси бўйича 5 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 та касб турлари ташкил этилган.

Шунингдек, хорижий тилларни ўргатиш курсида рус, инглиз, корейс, хитой ва япон тиллари, рақамли технологияларни ўргатиш курсида эса компьютер саводхонлиги, дастурчи 1С бухгалтерия мутахассисликлари ўргатилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик асослари бўйича қисқа муддатли ўқув курси ва миграция хизматлари мавжудлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Айни пайтда мономарказда 24 та касб-ҳунар ва 3 турдаги тил ўқув курсларида 317 нафар банд бўлмаган ёшлар ўқитилиб, касб-ҳунарга ўргатилаётир.

Тикувчилик курсида касб ўрганаётган ҳамда яқин маҳаллалардаги қизлар таклиф этилган тадбирда юртимизда ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, бу борадаги имтиёзлар ҳақида сўз юритилди. Мазкур мономарказда касб-ҳунар сирларини ўрганиш иштиёқидаги қизлар эса мономарказ фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Шунингдек, мулоқот давомида иштиркочиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Сирожиддин Ахматов,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+