Уч босқичли Ёшлар парламентига сайловнинг илк босқичи якунланди

07.02.2023, 16:38

Уч босқичли Ёшлар парламентига сайловнинг илк босқичи якунланди

Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Ёшлар парламенти сайловининг дастлабки саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Жумаладан,  Бухоро шаҳрида ўтказилган саралаш босқичида сайловда иштирок этиш истагида бўлган 97 нафар иштирокчидан 10 нафарининг ҳужжатлари саралаб олиниб, улар вилоят босқичига иштирок этиш учун тавсия этилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан берилган саволларга номзодлар талаб даражасида жавоб бериб, ўз билим, қобилият ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этдилар.

-Бухоро шаҳри ёшлари, айниқса, O’zLiDePнинг навқирон аъзолари ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида ҳам партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда иш олиб боришларига ишонч билдирса бўлади, - дейди O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, саралаш босқичи ҳакамлар ҳайъати раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Жонибек Матниёзов.

  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+